
Шимол ёғдуси
Гулхан атрофида интиқиб кутиб ўтирибмиз. Бирдан осмон яшил ва бинафша рангларда жозибали товланиб кетди. Уни кўрган заҳоти жим бўлиб қоласиз ва дунёнинг нақадар гўзал эканини ҳис қиласиз.


Гулхан атрофида интиқиб кутиб ўтирибмиз. Бирдан осмон яшил ва бинафша рангларда жозибали товланиб кетди. Уни кўрган заҳоти жим бўлиб қоласиз ва дунёнинг нақадар гўзал эканини ҳис қиласиз.

Ташқарида қор оппоқ ёғяпти, ўрмон эртакдагидек жимжит. Биз эса олов чўғи олдида чой ичиб, ҳазил-мутойиба ва янги танишувлар билан суҳбатлашамиз.

Хаски итлар тортган чанада қорли ўрмонлар оралаб сайр қиламиз, буғулар тортган анъанавий чанада сокин айланамиз, снегоходда эса қорда учасиз.

Йил давомида йиғилган ташвишларни унутиб, фин анъанавий саунасида парланамиз. Қайтишда худди янги туғилгандек куч-қувватга тўласиз.

Музлаган кўлни тешиб балиқ овлашни тасаввур қилганмисиз? Биз инструктор билан айнан шундай қиламиз — тутган балиқларимизни мангалда пиширамиз.

Кемамиз музлаган Ботния кўрфазини ёриб силжийди, остингизда музлар қарсиллаб синади. Қизиқувчилар учун алоҳида ташкиллаштирамиз.

Биз Шимолий Қутб чегарасидамиз! Бу — эртаклардаги Қор бобонинг расмий манзили. Худди мультфильмга тушиб қолгандек бўласиз — бу ерда ҳатто қордан ясалган бутун бир дунё бор.

Ўрмон ва тоғлар билан ўралган шаҳарча — Лапландиянинг юраги. Ён-атрофда оппоқ арчалар, кечаси эса — юлдузлар оғушида, иссиқ каминда ўтириб осмонни кузатасиз.

Бир оила бўлиб борамиз, дўст бўлиб қайтамиз.
Сизнинг хурсанд бўлишингиз — биринчи ўринда. Доим биргамиз: жамоавий машғулотлар, пикниклар ва гулхан атрофида суҳбат.Ўзбек сайёҳлари учун махсус гуруҳли турларни мунтазам ташкиллаштирамиз. 2014-йилдан буён қонуний Гувоҳнома ва Литсензия билан фаолият кўрсатамиз.
Шартнома тузишингиздан сафар якунигача йўл-йўриқ кўрсатиб, ташкилий ишларни ўз зиммамизга оламиз. Виза жараёни гуруҳ билан анча енгиллашади.
Ўзбек йўлбошчи бутун сафар давомида ёнингизда, Финляндияда маҳаллий гид ҳам бор. Ҳар бир машғулот мутахассислар назорати остида ўтади.
Шунинг учун ҳам мижозларимиз бизга илиқ фикрлар қолдиришади:






Овқатланишни SamTravel ташкил қилади. Финляндия балиғи билан машҳур — сальмон, лосос, судак. Италян ресторанларида паста ва пицца ҳам еймиз.
Термокомбинезон, ботинка ва қўлқопни Финляндияда берамиз. Меҳмонхона ва транспорт иссиқ, машғулотлар эса чодирда, гулхан ёнида ўтади.
Туримизга деярли ҳамма нарса киритилган. Алоҳида: авиачипта тахминан $1,000, элчихона тўлови $200, овқат тахминан $300. Қўшимча машғулот ва шоппинг — ўзингизга боғлиқ.
Ёғду аниқ бир вақтда чиқмайди. Лекин қишда тунлар узун ва биз шимолда бўламиз — кўриш эҳтимоли юқори. Маҳаллий экспертлар билан уч марта тунги сафарга чиқамиз — иншааллоҳ, кўрамиз.
Албатта. Визачиларимиз ҳужжатларни ўзлари йиғади, сиз фақат шахсий ҳужжатларингизни берасиз. Гуруҳда аввал биз билан Европага борган мижозлар бор — бу виза олишни осонлаштиради.
Агарда қўшимча саволларингиз бўладиган бўлса, пастда телефон рақамингизни ёзиб қолдиринг — тез орада менежерларимиз сизга алоқага чиқишади.
Қўшимча дастурлар ва шоппинг бу ҳисобга кирмаган.
Турга ёзилишГуруҳга қўшилиш учун соғлом бўлишингиз ва Лапландияга саёҳат қилиш хоҳишингиз кучли бўлиши керак. Бу — гуруҳимиз бир мақсад остида чиройли саёҳат ўтказиши учун муҳим!
Маълумотларингизни қолдиринг — тез орада менежерларимиз сизга алоқага чиқишади. Сизни саёҳатимизда кутиб қоламиз.

$5,200 1 киши учун